Бугун Абдусатторов халқаро турнирда германиялик шахматчига қарши ўйнайди
Спорт
−
21 Февраль 2023
3948Айни кунларда Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли “WR Chess Masters” турнири давом этмоқда. Бугун, 21 февраль куни мусобақанинг 5-тур ўйинлари ўтказилади.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов бу турда германиялик Винсент Кеймерга қарши қора доналарда баҳс олиб боради.
Ҳозирги вақтда Нодирбек 4 имкониятдан 2 очко жамғариб, турнир жадвалида қўшимча имкониятларга кўра, 6-ўринни банд этиб турибди. АҚШ вакили Левон Аронян эса 3 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
“WR Chess Masters”. 5-тур
Ян Непомняший (Россия) – Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон);
Андрей Есипенко (Россия) – Уэсли Со (АҚШ);
Левон Аронян (АҚШ) – Аниш Гири (Нидерландия);
Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон) – Ян-Кшиштоф Дуда (Польша);
Винсент Кеймер (Германия) – Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон).
LiveБарчаси