Бугун Абдусатторов Карлсенга қарши баҳс олиб боради
Спорт
−
19 Январь 2023
6305Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Нидерландияда шахмат бўйича “Tata Steel-2023” халқаро турнири ўтказилмоқда. Бугун, 19 январь куни “Masters” гуруҳида 5-тур ўйинлари бошланади.
5-турда мусобақа ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов жаҳон тождори ҳисобланган норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона суради.
Ортда қолган тўрт турдан сўнг, дунёнинг топ шахматчилари орасида Абдусатторов 3 очко билан 2-ўринни банд этган.
Эслатиб ўтамиз, Магнус Карлсен 4-турда кутилмаганда мезбонлар вакили Аниш Гирига имкониятни бой берганди. Гири ҳозирги вақтда “Masters” гуруҳида етакчилик қилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023