Бугун 7 нафар ўзбекистонлик боксчи Олимпиада йўлланмаси учун жанг қилади
Спорт
−
11 Март
8671Айни кунларда Италияда бокс бўйича Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи турнир ўтказилмоқда. Бугун, 11 март куни жами 7 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Олимпиада лицензияси учун рингга кўтарилади.
Ўзбекистон вакилларидан дастлабки баҳсни -63,5 кг вазнда Руслан Абдуллаев бошлаб беради. Унга сербиялик Алексей Сендрик рақиблик қилади.
-92 кг да Лазизбек Мулложонов грузиялик Георги Кушиташвилига, -71 кг вазнда Асадхўжа Мўйдинхўжаев иорданиялик Зейяд Ишаишга ва -80 кг да Тўрабек Ҳабибуллаев колумбиялик Хуан Ортисга қарши рингга кўтарилади.
Аёллар ўртасида -66 кг вазнда Навбаҳор Ҳамидова Доминикан Республикаси боксчиси Мариа Моронта Хернандес, -75 кг вазн тоифасида Азиза Зокирова Буюк Британия вакиласи Чантелле Реид ва -50 кг вазнда Сабина Бобоқулова япониялик Ринка Киношита билан ҳисоб-китоб қилиб олади.
Маълумот учун, жанглар Тошкент вақти билан соат 17:00 да старт олади.
Қайд этиш жоиз, ҳозирча фақатгина 3 нафар ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов ва Абдумалик Ҳалоков Олимпиада лицензиясига эга чиққан. Уч боксчи ҳам ўтган йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилган Осиё ўйинларида ғолиб бўлиб, тўрт йилликнинг энг йирик спорт тадбирига йўлланмага эга бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь