Бугун 10 нафар ўзбек боксчиси Осиё чемпионлиги учун жанг қилади
Спорт
−
26 Январь 2023
7862Бугун, 26 январь куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати баҳслари якунланади.
Турнирнинг сўнгги кунида эркаклар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтади. Ўзбекистонлик 10 нафар боксчи турли вазнларда олтин медаль учун рингга чиқади.
Финал жанглари рўйхати:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев – Санжар Ташкенбай (Қозоғистон) (12:00 да бошланади);
-60 кг: Дилшод Абдумуродов – Путанет Родсук (Таиланд) (13:00 дан сўнг);
-63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев – Тулга Оюнбаатар (Мўғулистон) (13:15 дан сўнг);
-67 кг: Бекзод Ҳамидов – Абзал Серик (Қозоғистон) (13:30 дан сўнг);
-71 кг: Нурислом Исмоилов – Сабиржан Аккаликов (Қозоғистон) (13:45 дан сўнг);
-75 кг: Аълохон Абдуллаев – Диас Молжигитов (Қозоғистон) (14:00 дан сўнг);
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев – Халимулати Риеманду (Хитой) (14:15 дан сўнг);
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев – Роберрд Мускита (Индонезия) (14:30 дан сўнг);
-92 кг: Нусрат Тоҳиров – Абдулла Ражабов (Камбоджа) (14:45 дан сўнг);
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров – Аижахаир Туононгдажи (Хитой) (15:00 дан сўнг).
Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни аёллар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтди. Ўзбекистон аёллар жамоаси турнирни жами 10 та медаль билан якунлади.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023