Бугун Ҳусанов асосий таркибда тушиши мумкин

Спорт

image

“Манчестер Сити” Англия кубоги 4-раунди доирасида меҳмонда “Лейтон Ориент”га қарши майдонга тушади. Бугун, 8 ферваль куни Тошкент вақти билан 17:15 старт оладиган ўйинда ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда ўйнаши мумкин.

Ўйин олдидан бир қанча нашрлар тахминий таркибларни эълон қилди. Улар орасида энг машҳурларидан бири “Sofascore” учрашув олдидан тахминий таркибни намойиш этди.

“Манчестер Сити”: Эдерсон, Льюис, Ҳусанов, Аканжи, Гвардиол, Нуньес, Ковачич, Мармуш, Де Брюйне, Савиньо, Доку.

Мазкур ўйиндан кейин Гвардиола шогирдларини Чемпионлар лигасида плей-офф босқичида “Реал”га қарши баҳс кутиб турибди. Учрашув Тошкент вақти 12 февралга ўтар кечаси “Этиҳад” стадионида старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Абдуқодир Ҳусанов Англия кубоги Лейтон Ориент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг