Бугун ҳам баъзи жойларда чангли ғубор кузатилади

Жамият

image

Бугун, 5 ноябрь куни ҳам Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида чангли ғубор кузатилади. Кундуз куни қуруқ ва салқин об-ҳаво кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Чангли ғубор кузатилади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-7 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 ноябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида, жумладан, Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида кучли шамол эсиб, қумли бўронлар ҳосил бўлди. Кўриш даражаси 500-1000 метргача пасайди.

Шамол авж олган маҳалда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасига ўрнатилган ҳавонинг ифлосланишини аниқлаш мосламаси пойтахт ҳавосини “ўта носоғлом”, деб баҳолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг