Буффоннинг ўғли Чехия терма жамоасидан чақирув олди

Спорт

image

“Ювентус”, “Парма” ва Италия терма жамоаси собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффоннинг ўғли Луи Буффон март ойида Англия ва Францияга қарши ўйинлар олдидан Чехия ёшлар терма жамоасига чақирилди. Бу ҳақда Чехия футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

17 ёшли футболчи вингер сифатида ўйнайди. Футболчининг Чехия терма жамоасига чақирилишининг сабаби ҳозирда термага италиялик таниқли мутахассис Филипо Инзаги мураббийлик қилмоқда.

Клуби B Серия жадвалида иккинчи ўринда бораётган Луи Буффон ҳозирча фақат ёшлар жамоасида ўйнамоқда, у 18 учрашувда 4 та гол урди.

Луи Буффон 2011 йилдан 2014 йилгача турмуш қурган Алена Середова орқали Чехия фуқаролигига эга.


Мақола муаллифи

Теглар

Чехия Жанлуижи Буффон Луи Буффон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг