Бу йил ёз фаслининг ўртаси қандай бўлади? 

Олам

image

Ўзгидромет бу йил ёз фаслининг ўртаси қандай бўлиши ҳақида хабар берди.  

Прогнозга кўра, июль ойи қулай шароитлардан бошланади, 1-3 июль кунлари ҳаво ҳарорати 31-36 даража атрофида, жанубда 38-40 даражагача бўлади.

Сўнгра июль ойи ҳарорат тартиби бўйича меъёрга яқин бўлиши кутилмоқда. Ойнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 35-40 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-43 даражагача бўлади. Фақат айрим кунларда ҳарорат бу қийматлардан 2-3 даражага юқори бўлиши мумкин.

Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ўртача 40 даража ва ундан юқори ҳароратли июль ойида жуда иссиқ кунлар сони 2 кундан 5 кунгачани, шимолда 6-8 кунни, жанубда ва чўл ҳудудларда 12-15 кунни ташкил этади. Сўнгги йилларда бундай иссиқ кунлар сонининг кўпайиши тенденцияси кузатилмоқда.

Республика бўйича баъзи жойларда, асосан тоғ олди ва тоғли ҳудудларда июль ойининг айрим кунларида маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво июль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг