Бу йил қанча бола 1-синфга чиқади?
Жамият
−
09 Июль
5996Ўзбекистонда 2024-2025 ўқув йилида 700 мингдан ортиқ болалар 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, айни вақтда республикада 10 182 та умумтаълим мактаблари мавжуд. Уларда 6,4 миллондан ортиқ ўқувчилар таълим олади.
2024-2025 ўқув йилида 700 мингдан ортиқ мактаб ёшидаги болалар 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган. Бугунги кунга қадар 511 484 та (64 831 таси онлайн ва 446 653 таси офлайн) ариза қабул қилинган.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида 14 та Президент мактаби, 9 та ижод мактаби, 182 та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари мавжуд. Мазкур таълим муассасаларида 70 мингдан ортиқ ўқувчи таҳсил олади.
Маълумот учун, 2023-2024 ўқув йилида 732 мингдан ортиқ мактаб ёшидаги болалар 1-синфга ўқишга борганди.
LiveБарчаси