Бу ёрдам умумий тарихимизни тўлдиради – Россия Ўзбекистон кўмагига баҳо берди

Олам

image

Бугун, 18 апрель куни Ўзбекистон томонидан Россияга юборилган тиббий маҳсулотлардан иборат гуманитар ёрдам ортилган самолёт Москва шаҳрига қўнди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Алексей Оверчук хабар бермоқда.

“Шереметьево аэропортига келган юкларда тиббий ниқоблар мавжуд”, дейилади Оверчук котибияти маълумотида.

Россияга умумий ҳисобда 5 миллионта тиббиёт ниқоблари ва докалар юборилган.

Самолётни аэропортда Ўзбекистон элчихонаси ва Россия иқтисодий ривожланиш вазирлиги вакиллари кутиб олди.

“Мен ушбу қўллаб-қувватлаш ва ёрдам учун Ўзбекистон Республикаси халқига ва ҳукуматига, биродарларимизга энг самимий сўзларни айтмоқчиман, бу биз учун жуда муҳим”, деди Алексей Оверчук.

Унинг сўзларига кўра, ушбу тиббий буюмлар “биринчи навбатда, пандемияга қарши курашнинг бошида ишлаётганларга юборилади”.

“Биз биламизки, Ўзбекистон аҳолиси коронавирус инфекциясидан азият чекмоқда. Мамлакатда ундан зарарланганлар ҳам, вафот этганлар ҳам бор. Аммо шунга қарамай, Ўзбекистон Россияга умумий тарихимизни тўлдирадиган энг зарур бўлган ёрдамни кўрсатди”, деди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон

Баҳолаганлар

1002

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг