Бу яшаш учун курашдек эди – Анчелотти
Спорт
−
18 Апрель
2653Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) 1/4 финалининг жавоб ўйини доирасида Мадриднинг “Реал” клуби сафарда “Манчестер Сити” билан куч синашиб, пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозонди ва турнирнинг ярим финалига йўл олди.
Учрашувдан сўнг мадридликлар устози Карло Анчелотти ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ўйинни яхши бошладик, кейин эса натижани сақлашга ва сабр қилишга тўғри келди. Рақибимиз ўйинни назорат қилди, чунки биз дарвозамизга жуда яқин ўйнаб юбордик. Ҳимояланишни жуда яхши уддаладик. Бу яшаш учун курашдек эди, “Реал” буни ўзига сингдирган, шундай вазиятларга тушамизки, гўё ундан чиқиб кетишга имкон йўқдек, лекин керакли имкониятни топа оламиз. Чидаш ва ҳаёт-мамот учун жанг қилиш. Бу стадионда ва бу рақибга қарши бошқача йўл билан ютишнинг имкони йўқ эди. Меҳнат, ўзини қурбон қилиш ва бор имкониятинг билан курашиш. Пенальтиларга борганимизда ғолиб бўлишимизга шубҳам қолмади. Гвардиола ҳақиқий жентельмен. У келиб табриклаб кетди ва омад тилади”, дейди Анчелотти.
Шундай қилиб, “Реал” ЕЧЛ ярим финалида Германиянинг “Бавария” клуби билан тўқнаш келади. Биринчи учрашув 30 апрель куни Мюнхенда, жавоб ўйини эса 7 май санасида Мадридда бўлиб ўтади.