Бу – ўзбек футболи. Ҳакам дарвозанинг ташқи томонидан урилган голни ҳисобга олди

Спорт

0:00
0:00
download

Бугун, 9 апрель куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган “Машъал” – “Қўқон-1912” (0:2) учрашуви бўлиб ўтди. Эътиборли жиҳати ўйин ҳакамлари “Машъал” дарвозасига ташқи томондан урилган голни ҳисобга олди.

Ўйиннинг 51-дақиқасида Мўминжон Мелиев меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Зарбадан кейин тўп дарвозанинг ташқи томонидан, тўр орасидан ўтиб кетган эди. Шунга қарамасдан ҳакамлар майдон марказини кўрсатди.

Ўйинни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

Вазиятни илғамай қолган ён ҳакам Руслан Серазитдинов март ойи якунларига кўра, энг намунали лайнсмен деб топилган эди.

Ўзбек футболи сўнгги пайтларда ўзининг можаролари ва тартибсизликларга сабаб бўлиши билан ёдда қолмоқда.

Аввалроқ Про-лиганинг ҳал қилувчи ўйинида Фарғона вилоятининг икки жамоаси - Яйпаннинг “Турон” ва Фарғонанинг “Нефтчи” жамоалари ўртасида ўтган ўйин охирида мухлислар майдонга чиқиб кетиб, оммавий тартибсизлик рўй берганди. Унда қатнашган “Нефтчи” футболчилари Жамшид Тўрақулов ва Достонбек Тошматовлар 2 ярим ойдан ортироқ муддат қамлқда ўтириб чиқишга ҳам улгурди.

Кейинчалик “Сўғдиёна” – “Турон” ўйинини бошқарган ҳакам футболдан четлатилди. У ҳам ўз хатолари билан жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлганди.

Шунингдек, футболдаги адолатсизликдан “портлаган” “Турон” бош мураббийи ва президентига ҳам чора кўрилди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

603

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг