Футболдаги адолатсизликдан “портлаган” “Турон” бош мураббийи ва президентига чора кўрилди
Спорт
−
16 Март 2021
16971Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир неча расмийларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди, деб хабар берди ЎФА Матбуот хизмати.
Ўзбекистон Суперлигаси 2-тури доирасида “Турон” клуби мураббийи Исломбек Исмоилов “Сўғдиёна” клубига қарши баҳсдан кейинги расмий флеш-интервью чоғида сўкинган ҳолда, этика нормаларини бузганлиги учун Тартиб-интизом қўмитаси унга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизомий чорасини белгилади.
Шунингдек, “Турон” клуби президенти Абдуваҳоб Аҳмадалиев “Сўғдиёна” клубига қарши баҳсдан кейинги флеш-интервью чоғида ўз фикрларини қўпол тарзда билдиргани учун Тартиб-интизом қўмитаси унга нисбатан жарима интизомий чорасини белгилади.
Аввалроқ, “Сўғдиёна” - “Турон” баҳсини бошқарган ҳакам ўйин вақтида бир нечта вазиятда қўпол хатоликка йўл қўйиб, нотўғри қарорлар қабул қилгани учун номуайян муддатга футболдан четлатилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси