Футболдаги адолатсизликдан “портлаган” “Турон” бош мураббийи ва президентига чора кўрилди
Спорт
−
16 Март 2021 17366 1 дақиқа
Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир неча расмийларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди, деб хабар берди ЎФА Матбуот хизмати.
Ўзбекистон Суперлигаси 2-тури доирасида “Турон” клуби мураббийи Исломбек Исмоилов “Сўғдиёна” клубига қарши баҳсдан кейинги расмий флеш-интервью чоғида сўкинган ҳолда, этика нормаларини бузганлиги учун Тартиб-интизом қўмитаси унга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизомий чорасини белгилади.
Шунингдек, “Турон” клуби президенти Абдуваҳоб Аҳмадалиев “Сўғдиёна” клубига қарши баҳсдан кейинги флеш-интервью чоғида ўз фикрларини қўпол тарзда билдиргани учун Тартиб-интизом қўмитаси унга нисбатан жарима интизомий чорасини белгилади.
Аввалроқ, “Сўғдиёна” - “Турон” баҳсини бошқарган ҳакам ўйин вақтида бир нечта вазиятда қўпол хатоликка йўл қўйиб, нотўғри қарорлар қабул қилгани учун номуайян муддатга футболдан четлатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль