“Бу тарихий қадамдир”. Зеленский Байденга миннатдорлик билдирди
Олам
−
10 Май 2022
8298Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ Президенти Жо Байденга Украинага ленд-лиз бўйича қурол етказиб бериш тўғрисидаги қонунни имзолагани учун миннатдорлик билдирди. Зеленский буни тарихий қадам деб атаган. Бу ҳақда у Twitter’да ёзиб қолдирган.
“Мен АҚШ Президенти Жо Байден ва халқига эркинлигимиз ва келажагимиз учун курашда кўрсатган қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорлик билдираман. Бугун ленд-лиз тўғрисидаги қонуннинг имзоланиши тарихий қадамдир. Ишончим комилки, биз яна бирга ғалаба қозонамиз. Украина ва Европада демократияни ҳимоя қиламиз. Худди 77 йил аввалги каби”, деган Зеленский.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 май куни АҚШ Президенти Жо Байден Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишни соддалаштириш мақсадида Украинага ленд-лиз бўйича қурол етказиб бериш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Охирги марта Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган ленд-лиз дастури АҚШ Сенати томонидан жорий йилнинг апрелида қайта тикланди. Бундан олдин қонун 1941 йилда қабул қилинган.
Қонун Қўшма Штатларга Киевга тезда қурол-яроғ, транспорт, озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур нарсаларни ижара асосида ёки бепул етказиб беришга йўл очади.
LiveБарчаси