Бу охиргиси. Сенатнинг 5 йиллик фаолиятидан розимисиз?
Жамият
−
14 Декабрь 2019
5366Бугун, 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йилдаги сўнгги ялпи мажлиси бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ялпи мажлис нафақат йилга, балки Парламентнинг ҳам 5 йиллик фаолиятига якун ясайди.
Маълумки, сенаторларнинг бу йил ваколат муддатлари ниҳоясига етмоқда. 2020 йилда Ўзбекистонда янги парламент тузилади.
Сенат ялпи мажлисини раис Танзила Норбоева ўтган йилларни таҳлил этишдан бошлади.
“Статистика билан чегараланмасдан, ўзимизга – биз маъқуллаган қонунлар халқимиз манфаатларига хизмат қилдими, улар қоғозда қолиб кетмадими, бизни сайлаган инсонлар бизнинг фаолиятимиздан рози бўлдими деган саволларга виждонан жавоб берсак, мақсадга мувофиқ бўлади”, дейди Норбоева хоним.
Маълумотларда қайд этилишича, 2014-2019 йиллар давомида мамлакат ҳаётига доир муҳим масалалар юзасидан Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг 7 қўшма мажлиси, парламент палаталари Кенгашларининг 77 та қўшма мажлиси ўтказилган.
5 йил давомида 225 та қонун қабул қилинган, бор-йўғи 2 таси рад этилган. 2015 йилда 20 та, 2016 йилда 19 та қонун қабул қилинган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 43 тани, 2018 йилда 58 тани ва тугаб бораётган 2019 йилда 85 тани ташкил этди.
Хўш, сиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 5 йиллик фаолиятидан қониқдингизми?
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь