Бу мен учун охирги Америка кубоги бўлади – Месси

Спорт

image

2024 йилги Америка кубоги Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси учун фаолиятидаги сўнггиси бўлишини айтди. Бу ҳақда футболчининг ўзи “Mundo Deportivo” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

“Ҳақиқат шуки, Америка кубоги биз учун қийин бўлди, чунки жамоалар ҳар қачонгидан ҳам кучайган, майдонлар ҳолати эса жуда ёмон, ҳарорат иссиқ... Мен учун бу охирги Америка кубоги бўлади. Ди Мария ва Отаменди билан сўнгги Жаҳон чемпионатини ҳам ўтказдик ва ҳозирда улар билан бирга тўп тепишдан завқланяпман”, дейди Месси.

Лионель Месси сардорлик қиладиган Аргентина терма жамоаси 2024 йилги кубок финалида Колумбия терма жамоасига қарши майдонга тушади. Турнирнинг финал учрашуви 15 июль куни Тошкент вақти билан соат 5:00 да бошланади.

Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси Америка кубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Жамоа 2021 йилда Бразилияда бўлиб ўтган турнирда ғолиб чиқди. Финалда Аргентина терма жамоаси вингер Анхель Ди Мариянинг голи эвазига Бразилияни минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Аргентина Америка кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг