Бу кунларни ҳам кўрдик! Наманган ҳокими қоида бузгани учун жаримага тортилди

Жамият

image

Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров хизмат машинаси йўл ҳаракати қоидасини бузгани учун жаримага тортилди. Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБдан ҳокимликка юборилган огоҳлантириш хати суръати тарқалди.

Унда вилоят ҳокимлигига тегишли Toyota Prado русумли автомобиль максимал тезлик 70 км/с бўлган жойда 81 км/с тезликда ҳаракатлангани айтилган.

“2020 йилнинг 6 февраль куни соат 12:49 да Тўрақўрғон тумани 4P-112 “Фарғона ҳалқа йўли” аҳоли яшаш пункти Шоҳидон-Кумидон йўналишида Наманган вилояти Наманган шаҳри Истиқлол 57 да рўйхатда турувчи Наманган вилояти ҳокимлигига тегишли Toyota Prado VX 27L русумли 50 050 ААА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси 70 км/с белгиланган жойда 81 км/с тезликда ҳаракатланган”, дейилади.

Шу сабабдан Toyota Prado VX 27L русумли 50 050 ААА давлат рақам белгили автомобиль мансабдор шахси Наманган вилояти ҳокимлигига Маъмурий жавобгарликлар тўғрисидаги кодекснинг 128-3-моддаси 1-қисмига асосан 223 000 сўм миқдорида жарима белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви, Президент хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари, Триатлон федерацияси Президенти Отабек Умаров Тошкент шаҳри кўчаларида Tesla русумидаги автомобилнинг тезлигини белгилангандан бир неча баробар ошириб ҳайдаётгани тасвирланган видео тарқалгач, жаримага тортилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган жарима Ҳайрулла Бозоров

Баҳолаганлар

310

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг