Бу фашизм, демократияга зид – Илон Маск АҚШдаги карантинни танқид қилди
Олам
−
30 Апрель 2020
12550SpaceX компаниясининг бош менежери ва бош муҳандиси Илон Маск АҚШда коронавирус пандемияси фонида қатъий чекловлар ўрнатилишига муносабат билдириб ўтди. Унинг фикрича, мамлакатда амал қилаётган чекловлар фуқароларининг ҳуқуқлари бузилишидир.
Шунингдек, тадбиркор мамлакат расмийларининг карантин режимини бузгани учун одамларни ҳибсга олиш ниятини танқид қилди. Унинг таъкидлашича, бу демократик тамойилларга зид.
“Бу фашизм. Демократияга зид, эркинликни бўғилишидир. Одамларни лаънати эркинликларига қайтаринг ”, дейди Маск 29 апрель куни.
Шунингдек, Маск Teslaчекловлар туфайли Калифорнияда ишлаб чиқаришни қайта тиклай олмаслигидан шикоят қилди ва пандемик вазиятни бизнес учун “жиддий хавф“ деб атади.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан боғлиқ 1 064 836 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 147 473 нафари соғайган, 61 680 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 855 683 кишини ташкил қилмоқда.