Коронавирусга қарши курашда Трамп қандай хатога йўл қўйди?
Олам
−
27 Апрель 2020
8797Вакиллар палатаси раиси Нэнси Пелоси АҚШ Президенти Дональд Трампни коронавирусга қарши самарасиз курашда айбламоқда. Бу ҳақда у Twitter’даги ўз саҳифасида ёзиб қолдирган.
Унинг эслатишича, Америка Президентининг Хитой билан чегарани ёпиш тўғрисида қабул қилган қарори жуда яхши эди, аммо барибир у ердан минглаб одамлар келган. “Агар сиз эшикни ёпсангиз, уни тўлиқ ёпинг”, деган Пелоси.
7 апрель куни Трамп Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Хитой билан чегарани ёпишни маслаҳат берганини, аммо у бунга рози бўлмаганини маълум қилган эди. Кўп ўтмай, Қўшма Штатлар ЖССТни тўхтатди.
АҚШ ва Хитой ўртасидаги чегаралар 2 февраль куни ёпилди. “The New York” газетасининг ёзишича, чекловлар жорий қилинганидан кейин икки ой ичида у ердан барибир 40 мингга яқин одам келган.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда 790 мингдан ортиқ коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилган. 42,2 минг киши ундан вафот этди, 52,1 минг киши даволанди.
LiveБарчаси