Британиялик болаларга “Мэри Поппинс” фильмини кўриш тақиқланди
Маданият-санъат
−
28 Февраль
6038Британиялик таниқли актриса Жули Эндрюс бош ролни ижро этган "Мэри Поппинс" мусиқий фильмида ирқчилик ҳамда камситувчи сўзлар мавжудлиги сабабли намойиш этиш тақиқланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Қайд этилишича, Фильмларни таснифлаш бўйича Британия кенгаши (BBFC) ушбу картинада юзлари кул билан қопланган мўри тозаловчи бош қаҳрамонга нисбатан “Hottentots”– тарихан европаликлар томонидан Жанубий Африкадаги маҳаллий кўчманчи чорвадорларга нисбатан қўлланилган атамани ишлатган.
“Оксфорд луғатида кўпинча мустамлакачилик даврида Жанубий Африка халқларига нисбатан ишлатиладиган бу атама умумий маънода архаик ва ҳақоратли ҳисобланади. Бу эса ёш томошабинни хафа қилиши ёки потенциал ҳуқуқбузарликни англамасдан ушбу сўзларни такрорлашига сабаб бўлиши мумкин”, дейилади BBFC баёнотида.
Маълумот учун, "Мэри Поппинс" мусиқий фильми 1965 йилда бешта "Оскар" мукофотига сазовор бўлган, жумладан, энг яхши актриса ва энг яхши қўшиқчи номинациясида ғолиб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили бир неча давлатларда “Barbie”га тақиқ қўйилганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь