“Barbie”га тақиқ қўйган давлатлар сони ортиб бормоқда
Маданият-санъат
−
10 Август 2023
21779Қувайт “жамоат ахлоқи ва ижтимоий анъаналарни” ҳимоя қилиш мақсадида “Barbie” фильми тақиқланганини эълон қилди. Ливанда эса унинг намойишларини чеклаш учун кураш кетмоқда. Бу ҳақда “Aljazeera” нашри хабар берди.
“Бу фильм Қувайт жамияти ва жамоат тартибига ёт бўлган ғоялар ва эътиқодларни тарғиб қилади”, деди Қувайт Ахборот вазирлиги вакили.
Ливанда эса Маданият вазири Муҳаммад Мортада 9 август куни Ливан ички ишлар вазирлигидан мамлакатда “Barbie”ни тақиқлаш учун барча зарур чораларни кўришни сўраган.
“Фильм бир хил жинс вакилларининг турмушини тарғиб қилади, отанинг васийлигидан воз кечишни қўллаб-қувватлайди, онанинг ролини пасайтиради ва масхара қилади. Турмуш қуриш ва оилага эга бўлиш заруриятини шубҳа остига қўяди”, деди у.
Мортаданинг илтимосидан сўнг, Ички ишлар вазири Бассам Мавлавий мамлакат цензура қўмитасидан фильмни кўриб чиқиш ва ўз тавсиясини беришини сўради.
Эслатиб ўтамиз, фильм бундан аввал Вьетнамда хаёлий дунё харитаси саҳнасида Хитойнинг баҳсли Жанубий Хитой денгизидаги даъволарини кўрсатгани учун аллақачон тақиқланган.