Британиядаги қозоғистонликлардан хавфсизлик чораларини кучайтириш сўралди

Олам

image

Қозоғистоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонаси қозоғистонликларга Буюк Британиянинг бир қатор минтақаларига бормасликни тавсия қилди. Бу ҳақда “Zakon” нашри хабар берди.

Билдирилишича, бунга мамлакатнинг бир қатор минтақаларида вазият кескинлашгани сабаб бўлган. Жумладан, Буюк Британиянинг Ротерхэм, Болтон, Блэкпул, Халл, Бристоль, Сток-он-Трент, Белфаст, шунигдек, Манчестер ва Ливерпул шаҳарларида шу каби ҳолатлар кузатилади.

“Ҳозирги вақтда ушбу ҳудудларда истиқомат қилаётган Қозоғистон фуқароларидан хавфсизлик чораларини кучайтириш, ҳушёр ва эҳтиёткор бўлиш, гавжум жойларга ташриф буюрмаслик, сўнгги янгиликларни кузатиб бориш ва Буюк Британиядаги элчихона билан алоқада бўлишни сўраймиз", дейилади элчихона баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Буюк Британияда ўта ўнг кучлар томонидан уюштирилган янги аксилмигрант намойишлари мамлакат бўйлаб шаҳарларда тартибсизликларга айлангани сабабли 90 дан ортиқ киши ҳибсга олингани хабар қилинганди.  

Мафтуна Мадаминова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон Британия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made