Британияда хўрандага берилган таом ичидан марварид чиқди

Олам

image

Британиялик эркак ресторанда ўзи буюртма қилган мидиядан (моллюска тури) марварид топиб, уни севгилисига совға қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, жуфтлик аёлнинг туғилган кунини нишонлаш учун ресторанга борган. Эркак буюртма қилинган денгиз овқатларидан бирини еяётганида оғзида қаттиқ нарсани сезган ва унинг кичик марварид тоши экани маълум бўлган. Шундан сўнг, қаҳрамон уни ўзи билан келган ҳамроҳига совға қилган.

“Мен ўз вақтида мидия ва шунга ўхшашларни кўп истеъмол қилганман ва бундай ҳолатга ҳеч қачон дуч келмаганман. Google'да унинг қанчалик камёб нарса экани ҳақида қидирдим ва менимча, бу 10 000 тадан битта ҳолатда юз беради”, деди аёл.

Маълум бўлишича, жуфтлик ташриф буюрган ресторанда ҳар ҳафта 25 кг мидия сотилади, бироқ ўша куни биринчи марта унинг ичидан марварид чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Британия марварид мидия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made