Британияда депутатнинг черковда ваҳшийларча ўлдирилиши теракт деб топилди

Олам

image

Аввалроқ, Буюк Британия парламентининг Консерватив партиясидан депутати Дэвид Эмесс черковда ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Полиция депутат Дэвид Эмесснинг червокда пичоқлаб ўлдирилишини террорчилик ҳаракати деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Полиция маълумотига кўра, қотиллик экстремистик қарашлар сабаб содир этилган бўлиши мумкин. У бир ўзи ҳаракатлангани тахмин қилиняпти.

Полиция жиноятчининг исмини очиқламаган. Фақат унинг ёши маълум – 25 ёшда. Манбаларга кўра, қотилликда гумонланувчи асли сомалилик Буюк Британия фуқароси бўлган.

Эслатиб ўтамиз, қотиллик Эссекс графлигининг Ли-он-Си шаҳридаги черковда содир бўлган. Бу вақтда депутат Эмесс сайловчилар билан учрашув ўтказаётган бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг