Британия ва Украина ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди – “The Guardian”
Олам
−
09 Ноябрь
8054Амалдаги Буюк Британия Бош вазири, лейбористлар партияси раҳбари Кир Стармер жорий йил июль ойида парламент сайловлари натижасида Лондонда ҳокимият тепасига келгандан сўнг Буюк Британия ва Украина ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган. Бу ҳақда кеча, 8 ноябрь куни украиналик расмийларига таяниб, “The Guardian” хабар берди.
Қайд этилишича, Киев ҳукумати томонидан билдирилаётган асосий даъво Украина армияси учун Британия томонидан янги Storm Shadow узоқ масофали ракеталар етказиб берилмаётгани.
“Стармер бизга узоқ масофали қурол бермаяпти. Ҳозирги вазият консерватор Риши Сунак бош вазир бўлган пайтдагидек эмас. Муносабатлар ёмонлашган”, дейди нашр манбаси.
Бундан ташқари, яна бир юқори мартабали манбанинг таъкидлашича, Украина Президенти Владимир Зеленский томонидан тақдим этилган можарони ҳал қилиш режаси Лондонда катта қизиқиш уйғотмаган, чунки Стармер Вашингтоннинг маъқуллашисиз стратегик қарорлар қабул қилишни истамаяпти.
Нашр манбалари, шунингдек, Буюк Британия Бош вазири ушбу лавозимга сайланганидан бери бирор марта ҳам Украинага ташриф буюрмаганига эътибор қаратган.
“Биз августдан бери Стармернинг ташрифини муҳокама қиляпмиз. Бир неча сана айтилган эди. Аммо Стармер сафарни бир неча бор кечиктирди”, дейди амалдор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия Украина учун британиялик ишлаб чиқарувчилардан замонавий қурол-яроғ сотиб олиш мақсадида 3,5 миллиард фунт стерлинг (тахминан 4,6 миллиард доллар) ажратган эди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь