Британия Украинага 5 йил давомида қўшин киритиши мумкин – ОАВ

Олам

image
Украина Россия учун жанг қилган хитойликларни қўлга олди north_east

Украина Россия учун жанг қилган хитойликларни қўлга олди

Буюк Британия ўз қўшинларини Украинада беш йилгача жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда манбаларига таяниб “The Telegraph” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, бу чора Украина армиясини “янги босқиннинг олдини олиш” учун тайёрлаш ва қайта қуришга ёрдам бериши кутилмоқда. Британия ва Франция муҳокама қилаётган вариантлар орасида Украинага “Европа бошчилигидаги кучлар”ни юбориш ҳам бор. Украина ҳудудига аниқ қанча қўшин киритилиши номаълум. Европа давлатларининг фикрича, бу дастлаб Россияни тинчлик битимини бузишдан қайтаради.

Нашрнинг таъкидлашича, Европа давлатлари орасидан “хоҳловчилар коалицияси” қуруқликдаги қўшинларни юборишдан ташқари, Украина ҳаво ва денгиз маконини ҳимоя қилишни таъминламоқчи. Бунга эришиш учун қандай чоралар кўрилиши аниқланмаган. Қўшинларни олиб чиқиш босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган.

Кеча, 10 апрель куни Европа давлатлари Мудофаа вазирлари Украинага қўшин киритиш эҳтимоли бўйича музокаралар ўтказган эди. Коалиция кучлари муҳим инфратузилма объектларининг хавфсизлигини таъминлаши кутилмоқда. AFP'нинг маълум қилишича, 30 давлатдан фақат олтитаси қўшин юборишга рози бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “The Telegraph” Буюк Британия сувларида рус жосуслик датчиклари топилгани ҳақида ёзганди. Уларнинг бир нечтаси қирғоққа тушиб кетганидан қироллик денгиз флоти томонидан топилган. Ўшанда Буюк Британия Мудофаа вазирлигидаги манба НАТО иттифоқчилари билан биргаликда Россия таҳдидининг олдини олиш чоралари кучайтирилишини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина хоҳловчилар коалицияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг