Британия сувларида рус жосуслик датчиклари топилди

Олам

image

Буюк Британия ҳукумати Россия Британия ядровий сувости кемаларида жосуслик қилиш учун датчиклардан фойдаланган деб ҳисобламоқда. Уларнинг бир нечтаси қирғоққа тушиб кетганидан қироллик денгиз флоти томонидан топилган. Бу ҳақда кеча, 6 апрель куни “Telegraph” газетаси ёзди.

Қайд этилишича, топилма миллий хавфсизликка потенциал таҳдид сифатида баҳоланмоқда. Вазият ҳақида жамоатчиликка хабар берилмаган, бироқ “The Sunday Times” аввалроқ Москва ядровий ракеталар билан қуролланган Британиянинг тўртта Вангуард сувости кемаси бўйича разведка маълумотларини тўплашга уринаётгани ҳақида хабар берган эди.

Нашрнинг қайд этишича, улардан камида биттаси Британиянинг ташқи таҳдидларни олдини олиш бўйича олиб бораётган саъй-ҳаракатлари доирасида доимий равишда денгизда.

“Telegraph”нинг ёзишича, Лондондаги разведка маълумотларига кўра, Москвада Буюк Британия ва унинг НАТО бўйича иттифоқчиларининг сувости кемаларига қараганда “денгиз тубидаги уруш ва жосуслик нуқтаи назаридан” яхшироқ жиҳозланган махсус сувости кемалари парки бор.

“Атлантика океанида уруш кетаётганига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бу Совуқ уруш тугаганидан бери давом этаётган мушук ва сичқон ўйини ва ҳозир у яна авж олмоқда. Биз Россиядан ажойиб фаолликни кўряпмиз”, деди исм-шарифи ошкор қилинмаган Британиянинг юқори мартабали ҳарбий амалдори “Telegraph”га.

Британия ҳукуматидаги яна бир юқори мартабали манбанинг айтишича, Россиянинг “сув ости ўйинлари” “бироз космик пойгага ўхшайди”.

“Бу сир ва ҳийла-найранг билан қопланган дунё ва мутлақ равшанликка эришиш жуда қийин. Аммо қаердадир нимадир ёнаётганини кўрсатадиган тутун етарли. Агар аввал қоидалар бўйича ўйнаган бўлсак, энди қаттиқроқ ҳаракат қиламиз”, дейди у.

Шунингдек, Буюк Британия Мудофаа вазирлигидаги манба НАТО иттифоқчилари билан биргаликда Россия таҳдидининг олдини олиш чоралари кучайтирилишини таъкидлади.

“Россия кемалари ва самолётлари Буюк Британия яқинида ёки НАТО ҳудуди яқинида сунъий интеллект каби янги технологиялардан фойдаланган ҳолда яширин ҳаракат қила олмаслигини таъминлаш учун бизнинг денгиздаги доимий ядровий тўхтатувчи воситамиз 56 йил давомида бўлгани каби, дунё океанларини аниқланмаган ҳолда патруль қилишда давом этмоқда”, дейди нашр манбаси.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Британия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг