Британия Ғазодаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам агентлигини молиялаштиришни тўхтатди
Олам
−
28 Январь
4275Британия Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва иш билан шуғулланувчи Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA)ни молиялаштиришни тўхтатиб қўйди, чунки унинг айрим ходимлари ҲАМАС ҳаракати билан алоқадорликда гумон қилинган. Бу ҳақда Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
“Биз UNRWAга барча маблағларни ўтказишни вақтинча тўхтатиб турамиз, бу ташвишли айбловлар тўлиқ текширилгунга қадар давом этади", дейилади баёнотда.
Аввалроқ АҚШ, Австралия ва Канада ҳам худди шу сабабларни кўрсатиб, агентликни молиялаштиришни тўхтатган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига (UNRWA)гуманитар ёрдам ажратиш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, Фаластин халқи учун гуманитар ёрдамга Ўзбекистон 1,5 миллион АҚШ доллари ажратган эди.
LiveБарчаси