Британия элчиси журналистнинг ИИБга чақирилишини қоралаб чиқди
Жамият
−
01 Март
9528Аввалроқ, BBC Ўзбек хизмати журналисти Ибрат Сафо Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Ички ишлар бўлимига “суҳбатга” чақирилганини хабар берган эдик.
Воқеа ортидан Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Смарт вазиятга ўз муносабатини билдириб, журналист билан содир бўлган воқеани қоралаб чиқди. У бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
“Ўзбекистон Конституциясида журналист ҳуқуқларини чеклаш ва цензурага йўл қўйиб бўлмаслиги аниқ кўрсатиб қўйилган. Президент Мирзиёевнинг баёнотлари ҳам ОАВ эркинлигига содиқликни кўрсатади. Аммо бу каби ҳолатлар асл вазият тескари эканлигини яққол кўрсатиб турибди”, деган элчи.
Эслатиб ўтамиз, Тимоти Смарт 2023 йилдан Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига тайинланган эди.