Британия ТИВ раҳбарининг ўринбосари ҳам “Чорсу” бозорини айланди (видео)
Бу қизиқ
−
12 Январь
8462Буюк Британия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Лео Докерти мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Тимоти Смарт ҳамроҳлигида Тошкентдаги "Чорсу" бозорига борди. Бу ҳақда элчи ўзининг Х'даги саҳифасида маълум қилди.
“Кеча кечқурун вазир Докерти билан "Чорсу" бозорига ташрифимиздан завқ олдик. Одамлар бизни жуда яхши кутиб олди ва вазир ажойиб ўзбек қуритилган мевалари ва ёнғоқларини татиб кўрди (ва сотиб олди!)”, деб ёзади Британия элчиси.
Қайд этиш жоизки, Лео Докерти Ўзбекистонга сафари давомида Ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов билан музокаралар ўтказган.
Ўзбекистон ТИВ баёнотига кўра, томонлар сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Буюк Британия мулоқотининг ҳолати ва истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашган ҳамда бўлажак қўшма тадбирлар жадвалини муҳокама қилган. Икки давлат ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг ўринбосарлари долзарб халқаро ва минтақавий масалаларни ҳам кўриб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лу ҳам Ўзбекистонга сафари давомида АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жонатан Ҳеник ҳамроҳлигида “Чорсу” бозорига борганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь