Британия Бош вазири яширинча оила қургани фош бўлди

Олам

image

Кеча, 29 май куни Лондонда Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон ва унинг қаллиғи Кэрри Саймондснинг яширин никоҳ маросими ўтказилди. Бу ҳақда “The Sun” хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, маросимда жуфтликнинг 30 нафарга яқин энг қадрдон инсонлари қатнашган. Улар ҳам сўнгги дақиқаларда таклифнома олган. 

Никоҳ маросими Вестминстер католик черковида ўтказилган. Шу сабабдан черков деярли 1,5 соат ёпиқ бўлган.

Аҳамиятли томони Бош вазир офисидагилар Борис Жонсоннинг оила қураётганидан бехабарлигини билдирган.

Борис Жонсон ҳукуматни бошқариб турганида оила қурган иккинчи Бош вазир бўлди. Биринчиси Роберт Женкинсон бўлган.

Маълумот учун 56 ёшли Жонсон ва 33 ёшли Саймондс ўтган йил март ойида унаштирилганини эълон қилганди. Кўп ўтмай улар ўғил фарзандли бўлишган. Унга Жонсонни коронавирусдан даволаган шифокор шарафига Уилфред Лоури Николас деб исм қўйишган.


Мақола муаллифи

Теглар

Борис Жонсон

Баҳолаганлар

420

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг