Британия ҳам Россиянинг йирик энергетика компанияларига санкция киритди
Олам
−
10 Январь
1150Буюк Британия Россиянинг “Газпром нефть” ва “Сургутнефтегаз” компанияларига қарши санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда Британия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
“Биринчи марта Британия ва АҚШ тўғридан тўғри “Газпром нефть” ва “Сургутнефтегаз” компанияларига санкциялар жорий қилади”, дейилади хабарда.
Британия расмийларига кўра, компанияларни санкциялар рўйхатига киритишнинг сабаби уларнинг Россия ҳукумати томонидан фойда олишдаги иштирокини ёки ҳукуматга ёрдам кўрсатишини ўз ичига оладиган, Россия ҳукумати учун стратегик аҳамиятга эга бўлган соҳада, аниқроқ айтганда, Россиянинг энергетика секторида фаолият юритиши дея кўрсатилган. Бундан ташқари иккинчи сабаб сифатида уларнинг ҳукуматга иқтисодий аҳамиятга эга фаолият олиб боришига кўмаклашгани айтилади.
Қайд этилишича, санкциялар активларни музлатиш ва траст хизматларини кўрсатишни тақиқлашни назарда тутади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жо Байден бошчилигидаги АҚШ маъмурияти Россиянинг энергетика секторини нишонга олган янги ва жиддий санкциялар пакетини жорий этгани хабар қилинганди. Бу санкциялар Россиянинг икки энг йирик нефт компанияси ва 183 та кемани қамраб олади.
LiveБарчаси