“Британча” коронавируснинг яна бир хавфи айтилди

Олам

image

Ўтган йил охирида Буюк Британияда кашф этилган коронавируснинг янги тури нафақат юқумлироқ бўлиши, балки кўпроқ ўлимга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон айтиб ўтган. 

“Коронавируснинг Буюк Британияда аниқланган варианти юқори ўлим кўрсаткичларини келтириб чиқариши мумкин, деб тахмин қилиш учун асослар бор”, деган Жонсон. 

Британия Ҳукумати илмий маслаҳатчиси Патрик Валланснинг айтишича, коронавируснинг олдиндан маълум штаммини юқтирган ҳар минг кишидан ўртача 10 киши вафот этса, янги штаммида бу кўрсаткич 13 кишини ташкил қилмоқда.

Маълумот ўрнида, Жонсон 2020 йил 19 декабрь куни мамлакатда коронавируснинг “британча” варианти 70 фоиз кўпроқ юқумли бўлиши мумкинлигини эълон қилган. 

Ушбу мутация 2020 йил сентябрь ойида Англиянинг жануби-шарқида аниқланган ва шу кунгача уни юқтириш ҳолатлари дунёнинг ўнлаб мамлакатларида қайд этилган. 

Таъкидланишича, ҳозирча британиялик мутахассислар коронавируснинг “британча” тури вируснинг бошқа вариантларига қараганда хавфли эканлиги тўғрисида илмий далилларни тақдим этишмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

247

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг