Бразилиялик футболчи “қурбон” бўлиши эвазига “Реал” Холандни сотиб олиши мумкин

Спорт

image

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд кейинги мавсумда Англия жамоасини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Defensa Central” хабар берди.

Манбага кўра, норвегиялик футболчининг ўзи “Реал”да ўйнашни хоҳлайди. Мадрид клуби эса бразилиялик вингерлар Винисиус Жуниор ёки Родриго жамоани тарк этса, норвегиялик ҳужумчини сотиб олиши мумкин. 

“Қаймоқранглилар” мутасаддилари аллақачон қанотда Мбаппе ва олдинги чизиқда Холанд билан ҳужум чизиғини ташкил этиш борасида режалар ўйлаб қўйган.

Холанд “Сити”да 2022 йилнинг ёзидан бери ўйнамоқда. Бу даврда у барча турнирларда 102 та учрашувда иштирок этиб, 97 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Жорий мавсумда 24 ёшли футболчи Англия Премьер-лигада 3 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 180 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Манчестер Сити Родриго Эрлинг Холанд Винисиус Жуниор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made