Бразилияда ноқулай об-ҳаво туфайли 39 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
08 Сентябрь 2023
3324Бразилиянинг Риу-Гранде-ду-Сул штатида содир бўлган циклон оқибатида 39 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий G1 портали хабар берди.
Циклон сабаб бўлган кучли ёмғир жами 80 та шаҳарга таъсир кўрсатиб, дарёларнинг тошиб кетиши ва тошқинларга олиб келган.
Жупия муниципалитетида шамол тезлиги соатига 110 км дан ошгани қайд этилган. Маҳаллий ҳокимият органлари 7 сентябрга режалаштирилган Бразилия Мустақиллик кунини нишонлаш шарафига барча парадларни бекор қилган.
Циклон оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, яна тўққиз нафар аҳоли бедарак йўқолган. 80 та муниципалитетдаги 2700 га яқин одам қутқарилган. Довул туфайли 6000 дан ортиқ одам бошпанасиз қолган.
“Reuters”га кўра, минтақада кучли ёмғирлар иқлим ўзгариши сабабли тез-тез ва шиддатли бўлиб бормоқда. Илиқроқ ҳаво намликни кўпроқ ушлаб туриши сабабли бўронли булутлар янада кучаяди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия, Болгария ва Грециядаги сув тошқинлари 11 кишининг ҳаётига зомин бўлганди.