Бразилияда коронавируснинг “лямбда” номли тури аниқланди
Олам
−
26 Июнь 2021
6133Бразилия жанубида коронавируснинг янги — “лямбда” номли тури аниқланди. Олимларнинг ушбу мутацияга оид хулосалари “medRxiv” электрон кутубхонасидаги мақолада чоп этилган.
Таъкидланишича, бир гуруҳ шифокорлар унинг изларини биринчи бўлиб Бразилияда топган.
Ушбу кашфиёт қўшни Аргентинага сафардан сўнг уйига қайтган беморнинг соғлиғини кузатиш пайтида аниқланган.
Тадқиқотчилар вирус геномининг таркибида кўпгина бошқа турларга хос бўлмаган йигирмата ўзгаришни аниқлаган. Олимларнинг таъкидлашича, янги вариантнинг тарқалиш тезлиги ва бошқа мутацияларга қараганда қанчалик юқумли эканлиги тўғрисида ҳозирча маълумотлар мавжуд эмас.
Аввалроқ, ЖССТ коронавируснинг энг юқумли тури деб, “дельта” штаммини тан олганди.
ЖССТ маълумотларига кўра, коронавируснинг “дельта” штамми ҳозирда камида 85 мамлакатда мавжуд ва у инфекцияга қарши эмланмаган аҳоли орасида тез тарқалмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳам коронавируснинг Ҳиндистонда пайдо бўлган хавфли “ҳиндча” штамми аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси