Бразилияда коронавирусга чалинганлар 2 миллиондан, Ҳиндистонда эса 1 миллиондан ошди

Олам

image

Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 2 миллиондан, Ҳиндистонда 1 миллиондан ошди. Ҳиндистон беморлар сони миллиондан ошган учинчи давлат бўлди.

Бразилия

Дунёда беморлар сони бўйича иккинчи ўринда бораётган Бразилияда қурбонлар сони ҳам тезликда ошиб боряпти. Лотин Америкаси мамлакатида 2 012 151 кишида коронавирус аниқланган, шуларнинг 1 397 531 нафари соғайган. Бугунгача COVID-19 дан ўлганлар 76 мингдан ошди.

Аммо мутахассислар кўрсатилаётган рақамлар реалликка тўғри келмаслигини тахмин қиляпти. Бир нечта институт олимлари томонидан ишлаб чиқилган моделга кўра, мамлакатда 10 млн атрофида касалланган бўлиши мумкин.

Коронавирусни тан олмай, мамлакатда зарур чораларни кўрмаган Бразилия Президенти Жаир Болсонарунинг ўзида ҳам коронавирус аниқланган.

Ҳиндистон

Аҳолиси миллиарддан ошиқ икки мамлакатдан бири Ҳиндистонда 1 003 832 нафар одамда коронавирус аниқланган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда учинчи ўринда боряпти.

Ҳиндистонда 635 757 нафар бемор коронавирусдан соғайган. 25 602 киши эса инфекциядан вафот этган.

Ҳинд кино юлдузи Амитабх Баччан оиласида ҳам коронавирус аниқланган. Амитабх Баччандан ташқари, ўғли Амхишек ва келини Айшвария Рай ҳамда уларнинг қизи коронавирусга чалинган.

Маълумот учун, дунё бўйича 13 827 384 киши коронавирусга чалинган. Бугунгача 590 401 киши вирус қурбони бўлган. Беморларнинг 7 733 051 нафари соғайган. Вирус тарқалиши бўйича АҚШ биринчи ўринда боряпти. Америкада 3 576 430 одамда коронавирус аниқланган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Бразилия коронавирус

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг