Ҳинд кино юлдузи Амитабх Баччан коронавирусга чалинди
Олам
−
12 Июль 2020 19199 1 дақиқа
Таниқли ҳинд актёри Амитабх Баччан коронавирус инфекциясини юқтириб олди. У ҳозир шифохонага ётқизилган.
“COVID-19 га топширган тестим мусбат натижа берди. Шифохонага ўтказилдим. Оилам ва персонал тест топширди, натижаларни кутяпмиз. Сўнгги 10 кунда мен билан бевосита алоқада бўлган барчадан тест топширишини сўрайман”, деган 77 ёшли актёр ўзининг Twitter`даги саҳифасида.
Кейинроқ унинг ўғли актёр ва продюсер Абхишек Баччан ижтимоий тармоқдаги саҳифасида коронавирусга чалинганини маълум қилди.
Амитабх Баччан ҳинд кино тарихидаги энг кўп совринларни қўлга киритган актёр ҳисобланади. У 15 марта Filmfare Awards мукофоти совриндори бўлган.
У ўзбек киноиҳлосмандларига “Қасос ва қонун”, “Амар, Акбар, Антони”, “Буюк Гетсби”, “Боғбон” ва бошқа фильмлари билан яхши таниш.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь