Бразилияда бир кунда рекорд даражадаги одам коронавирусдан вафот этди
Олам
−
04 Июнь 2020
13081Кун давомида Бразилияда коронавирус туфайли вафот этганлар сони 1 349 нафарга ошиб, 32488 га етди ва бу билан бир кун олдин ўрнатилган рекордни янгилади (1 262). Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Вафот этганлар сони бўйича Бразилия Италияни қувиб ўтмоқда. Маълумотларига кўра, Италияда бугунга қадар коронавирус туфайли 33 601 киши оламдан ўтган.
Бразилияда коронавирус билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган яна 4,1 минг кишининг ўлим сабаблари текширилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янгиланган ҳисоботига кўра, мамлакатда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 584 016 ни ташкил этади. Шундан 28 633 киши охирги 24 соат ичида аниқланган ва 238 617 киши соғайишга муваффақ бўлган.
Мамлакатда инфекция тарқалишининг асосий ўчоғи жануби-шарқий штат Сан-Паулу ва унинг шу номдаги пойтахти бўлиб, бу ерда 21 миллиондан ошиқ одам истиқомат қилади. Ҳудудда бу касалликка чалинганлар сони 123,5 мингдан ошди, 8,2 мингдан зиёд киши оламдан ўтди. Иккинчи ўчоқ эса қўшни Рио-де-Жанейро бўлиб, 59,2 мингдан ортиқ одам инфекциядан зарарланган. 6 010 бемор вафот этган. Учинчиси - шимолий-шарқий Сеара ҳисобланади (56 мингдан кўпроқ одам касалланган ва 3 605 вафот этган).
LiveБарчаси