Бразилияда ҳеч қандай аломатсиз коронавирусга чалинган бемор аниқланди 

Олам

image
Хитой дунё бўйлаб коронавирусни “тарқатгани” учун узр сўрайдими? north_east

Хитой дунё бўйлаб коронавирусни “тарқатгани” учун узр сўрайдими?

Бразилияда 13 ёшли мактаб ўқувчисига коронавирус ташхиси қўйилди. Қизиқ томони шундаки, унда ҳеч қандай касаллик аломатлари бўлмаган.

Шифокорлар қизни текширувдан ўтказган. Чунки у Италияда бўлган, у ерда эса инфекция юқиш хавфи юқори. Маълум бўлишича, баланд иситма ва нафас олиш касалликларининг бошқа аломатлари бўлмаса ҳам, у COVID-2019 билан касалланган. 

Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги дастлаб ёш беморни симптомлар йўқлиги сабабли расмий равишда коронавирус билан зарарланганлар рўйхатига киритишни рад этган. Расмийлар бу қарорни матбуот ва ижтимоий тармоқларда танқид қилишган, шундан сўнг мактаб ўқувчиси бу рўйхатга киритилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда Бразилияда тўрт киши коронавирус билан касалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия коронавирус

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made