Хитой дунё бўйлаб коронавирусни “тарқатгани” учун узр сўрайдими?
Олам
−
06 Март 2020
10189Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзянь “Fox News” нашрининг Пекин коронавирус тарқалиши учун кечирим сўраши кераклиги ҳақидаги фикрига изоҳ бериб, Хитой узр сўраши керак деган қараш мутлақо асоссиз эканлигини айтди. Бу ҳақда АиФ хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, коронавируснинг қаердан келиб чиққани ҳали аниқланмаган.
"Қаерда пайдо бўлишидан қатъи назар Хитой ҳам, бошқа давлатлар ҳам унинг қурбонига айланишди ва унинг тарқалиш хавфига қарши биргаликда курашмоқда", деб қўшимча қилган у.
Aввалроқ Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов коронавируснинг тарқалишига Хитойнинг Ухань шаҳридаги лабораторияси сабабчи эканлигини айтган эди.
LiveБарчаси