Коронавирус қурбонлари сони 3400 га яқинлашди

Олам 4954
image

Бугун, 6 март ҳолатига дунё бўйлаб COVID-19 коронавирусини юқтирб олганлар сони 98 421 нафарга етди. Вирус бугунги кунда Хитойдан ташқари Жанубий Корея, Италия ва Эронда авж олди.

Коронавирусга чалинганларнинг 55 632 нафари касалликдан даволанди. Оғир аҳволда бўлган беморлар ҳам камая бошлади. Бугунги кунда коронавирусга чалинган беморларнинг 16 фоизи ёки 6272 нафари оғир аҳволда қоляпти.

COVID-19 коронавирусидан вафот этганлар дунё бўйича 3385 нафарга етди. Уларнинг 3042 нафари Хитой, 40 нафари Жанубий Корея, 148 нафари Италия ва 108 нафари Эронда қайд этилган.

Коронавирус кириб борган мамлакатлар сони 89 тага етди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 243
Рейтинг: 3
Теглар
t
×