Бразилия Президенти “Россияни ҳам ўз ичига олган” тинчлик конференцияси ўтказишни таклиф қилди

Олам

image

Бразилия Президенти Луиз Инасиу Лула да Силва G7 давлатларига Москва ва Киев томонидан тан олинадиган Украина бўйича тинчлик конференцияси ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда Бразилиянинг “Уол” ахборот портали хабар берди.

“Фақат Бразилия ва Хитой таклифлари асосида можаро ичидаги иккала тарафлар томонидан тан олинадиган халқаро конференциягина тинчлик ўрнатишга имкон беради”, дейди Бразилия етакчиси.

Унинг қўшимча қилишича, можародаги томонларнинг ҳеч бири ўз мақсадларига ҳарбий йўл билан эриша олмайди. Шунингдек, нашр Бразилия етакчиси нутқи давомида Киев вакили залда бўлмаганини билдирди.

10 июнь куни Бразилия Ташқи ишлар вазири Мауро Виейра Бразилия Украина бўйича можаронинг барча томонлари иштирокидаги музокараларни қўллаб-қувватлашини айтди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳақиқатдан ҳам самарали бўладиган барча ташаббусларни ҳимоя қилиш, илгари суриш ёки иштирок этишга тайёр.

Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича конференция 15-16 июнь кунлари Швецарияда бўлиб ўтади, унга давлат ва ҳукумат раҳбарлари даражасидаги 160 дан ортиқ делегациялар таклиф этилган. Хитой, Мексика, Никарагуа ва бошқалар конференцияда иштирок этишдан бош тортди, Россия саммитга таклиф қилинмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Швецарияда бўлиб ўтадиган Украина бўйича тинчлик конференциясида иштирок этмаслигини эълон қилганди. Расмий Пекин таклифни рад этган, чунки унинг иштирок этиш шартлари бажарилмаган. Хитой бажарилмаган шартлар орасида конференцияни Украина ва Россия томонидан тан олиниши, ушбу давлатларнинг унда тенг иштирок этиши ва барча таклифларнинг адолатли муҳокама қилиниши каби талаблар борлигини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия тинчлик конференцияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг