Бразилия Президенти коронавирус билан жадал курашаётган соғлиқни сақлаш вазирини ишдан бўшатди

Олам

image
Мафия билан карантин чоралари ҳақида маслаҳатлашиш керак – Бразилия соғлиқни сақлаш вазири north_east

Мафия билан карантин чоралари ҳақида маслаҳатлашиш керак – Бразилия соғлиқни сақлаш вазири

Бразилия Президенти Жаир Болсонаро мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Энрике Мандеттани ишдан бўшатиб юборди. Бу ҳақда кеча, 16 апрель куни Мандетта Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.

"Мен ҳозиргина Президент Жаир Болсонаронинг истеъфога чиқишим ҳақидаги хабарини эшитдим. Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги мен билан бирга бўлган барча жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман ва лавозимдаги ворисимга муваффақиятлар тилайман", дейди Мандетта.

Маълумот учун, Бразилия Соғлиқни сақлаш вазири Мандетта ва Президент Жаир Болсонаро ўртасида коронавирус сабаб келишмовчилик чиққан. Бунга Болсонаро коронавирусни шунчаки таҳдид деб билаётгани ва ушбу касалликни жиддий олмаётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Ушбу можаро сабаб ҳозирда ҳукуматда бўлиниш юз берган.

Шундай бўлса ҳам, Мандетта ўз лавозимини тарк этмаслигини билдирган. Жорий йилнинг 7 апрель куни вазир ўз лавозимида қолганлигини ва "шифокор ўз беморларини ташлаб кетмаслигини" айтган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Бразилияда коронавирус билан боғлиқ 30 683 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 14 026 нафари соғайган, 1 947 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 14 710 кишини ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Бразилияда

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг