Бозорларда шакар, ёғ ва гўшт қанчадан сотиляпти?
Жамият
−
10 июн 2022 13963 1 дақиқа
Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида ўсимлик ёғи 15 500 – 28 000 сўмдан, шакар 9500 – 16 000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Статқўм ҳудудий марказий деҳқон бозорларида айрим маҳсулотларнинг нархлари бўйича ўтказилган кузатув натижаларини эълон қилди.
Жорий йилнинг 8 июнь ҳолатига алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари:
Суякли мол гўшти (1 кг) – 45 000 – 73 000 сўм
Қўй гўшти (1 кг) – 55 000 – 86000 сўм
Картошка (1 кг) – 2500 – 8000 сўм
Пиёз (1 кг) – 2000 – 6000 сўм
Сабзи (1 кг) – 1500 – 6000 сўм
Тухум (10 дона) – 7000 – 15 000 сўм
Гуруч (1 кг) – 4500 – 22 000 сўм
Ўсимлик ёғи (1 л) – 15 500 – 28 000 сўм
Шакар (1 кг) – 9500 – 16 000 сўм
Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август