Бозорларда парранда ва балиқ маҳсулотлари сотиш учун савдо дўконларини қуришга жой ажратилади

Жамият

image

Ўзбекистонда фаолият юритаётган паррандачилик корхоналаридаги мавжуд паррандаларни турли касалликлар ва фавқулодда вазиятлар (электр энергияси ва табиий газдаги узилишлар) оқибатида нобуд бўлишини суғурталаш тартиби ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Президентнинг “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Бунда, паррандалар бош сонини суғурталаш бўйича суғурта товонининг 50 фоизигача бўлган қисми Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилган.

Шунингдек, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига:

•    ўзи ишлаб чиқарган тухум, парранда гўшти ва балиқ маҳсулотларини сотиш учун деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум ҳудудлардан ўрнатилган тартибда доимий савдо жойлари (нуқталари);

•    ҳар бир деҳқон бозорида ҳамда шаҳар (туман)даги аҳоли гавжум жойларда камида 2 тадан енгил конструкция асосида парранда ва балиқ маҳсулотлари сотишга мўлжалланган савдо дўконларини қуриш учун жой ажратилади. 

•    2021/2022 ўқув йилидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги Марҳамат енгил саноат техникуми негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Андижон ветеринария медицинаси техникуми ташкил этилади. 

2021/2022 ўқув йилидан республикадаги барча ветеринария медицинаси ва агротехнологиялар техникумларида паррандачилик, ветеринария, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчилик йўналишларида мутахассислар тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси асосида қабул квота параметрлари шакллантирилади. 

Қарорга кўра, Қашқадарё вилоятининг Касби, Нишон, Миришкор ва Косон туманлари чорвачиликка ихтисослаштирилиб, ушбу туманларда замонавий чорвачилик комплекслари ташкил этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

чорвачилик

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг