Ўзбекистонда ҳайвонларни рўйхатга олиш учун миллионлаб доллар ажратилди

Жамият

image

Президент қарори билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузурида Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази ташкил этилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 24 август куни қабул қилинган “Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида маълум қилинди. 

Унга кўра, жисмоний ва юридик шахслар томонидан боқиб, кўпайтириладиган ва сақланадиган ҳайвонлар, жумладан, уй ҳайвонлари босқичма-босқич идентификация қилинади ва уларнинг электрон ҳисоби юритилади. Ҳайвонларни индентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини жорий этиш учун 33 млн АҚШ доллари йўналтирилади.

Идентификация марказини жойлаштириш учун хусусий мулк сотиб олиш, таъмирлаш, янги бино ва иншоотлар қуриш ҳамда лаборатория асбоб-ускуналари ва жиҳозларини харид қилишга 50 млрд сўмгача молиялаштиришга рухсат берилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ 2023 йил 1 декабрдан бошлаб чорвачилик хўжаликлари ўз эҳтиёжи учун импорт қилган наслдор қорамолларга ҳисобланган қўшимча қиймат солиғини Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси кафолати асосида 180 кун ичида тўлаб бериш тизими жорий қилинади. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Божхона қўмитаси ҳамда Солиқ қўмитаси билан бирга уч ой муддатда ушбу бандда кўрсатилган тартибни ишлаб чиқади.

Бундан ташқари, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб, 2025 йил 31 декабрга қадар давлар томонидан чорвачилик маҳсулотларини етиштирувчи хўжаликларга хорижий давлатдан импорт қилинган наслдор қорамолларнинг ҳар бир бошига 2 млн сўмдан, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўмдан, паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош бир кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 15 минг сўмини қоплаш учун субсидиялар ажратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

чорвачилик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг