Бозорларда гўшт, шакар ва картошканинг нархи қандай бўляпти?

Жамият

image

Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида гўшт 45 000 – 86 000 сўмдан, шакар 9000 – 14 000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Статқўм ҳудудий марказий деҳқон бозорларида айрим маҳсулотларнинг нархлари бўйича ўтказилган кузатув натижаларини эълон қилди.

Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари: 

•    Суякли мол гўшти (1 кг) – 45 000 – 73 000 сўм
•    Қўй гўшти (1 кг) – 55 000 – 86000 сўм
•    Картошка (1 кг) – 3000 – 8000 сўм
•    Пиёз (1 кг) – 2000 – 6000 сўм
•    Сабзи (1 кг) – 2000 – 7000 сўм
•    Тухум (10 дона) – 6500 – 15 000 сўм
•    Гуруч (1 кг) – 4500 – 21 000 сўм
•    Ўсимлик ёғи (1 л) – 15 500 – 28 000 сўм
•    Шакар (1 кг) – 9000 – 14 000 сўм

Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

бозор нарх

Баҳолаганлар

609

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг