Божхона орқали марҳумлар номига юк олиб кирилгани фош бўлди

3-саҳифа

image

Ўзбекистон ҳудудига божхона орқали 568 нафар вафот этган шахс номига юк олиб келингани аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Аниқланишича, божхона орқали айрим курьерлик ташкилотлари томонидан фуқароларнинг шахсий маълумотларидан уларнинг рухсатисиз фойдаланиб, жорий йилда 4 та ҳолатда  200 дан ортиқ фуқаро номига юклар олиб келинган. Бундан ташқари, 1,4 миллиард сўмлик товарлар вақтинча сақловга олиниб, курьерларга нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган.

“Бир йил давомида фуқароларнинг рухсатисиз уларнинг номига олиб келинган юклар ўрганилганда, ушбу фуқароларнинг 568 нафари оламдан ўтган шахслар экани аниқланган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 март куни, Наманганда 1 миллиард сўмлик тилла буюмни божхона назоратисиз олиб ўтмоқчи бўлганларга суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона марҳумлар номидаги юклар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг